Россияда олти ой ичида биринчи марта Украина билан тинчлик музокаралари тарафдорлари сони сезиларли даражада ошгани қайд этилди. Бу ҳақда Левада марказ тадқиқот ташкилоти хабар берди.
Украинадаги урушнинг 862-куни ўтди.
Украина қуролли кучлари (УҚК) Часив Яр шаҳрининг шарқий қисмидаги Канал микрорайонидан чекинди, деб хабар берган «Хортиця» опратив-стратегик қўшинлар гуруҳи вакили Назар Волошин.
Жаҳон банки (ЖБ) аҳолининг Украинадан чиқиб кетиши давом этаётганини мамлакат жон бошига ялпи даромадни ошириш омилларидан бири деб атади.
Американинг The New York Times газетаси журналистлари Украина Қуролли кучлари сафига чақирилишдан қочаётган украиналиклар сонини номлади.
АҚШ президенти Жо Байден “Украина, албатта, НАТОга аъзо бўлади”, деб айтмаслиги керак эди, деди собиқ давлат раҳбари Дональд Трамп.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Швейтсарияда бўлиб ўтадиган Украина бўйича тинчлик конференциясига жуда банд бўлганлиги сабабли ўз вакилларини юбора олмаганини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Озодлик» радиоси.
Норвегия бош вазири Ёнас Гар Стёре мамлакат ҳукумати Украина энергетика инфратузилмасини тиклаш учун 1,1 миллиард Норвегия кронасини (103 миллион доллар) ажратишини айтди. Унинг қўшимча қилишича, қиш мавсуми бошлангунга қадар барқарор электр таъминотини тиклаш зарур.
254 ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи Украинага топширилди, 32 кишининг жасади Россияга қайтарилди.
Қиш бошланишидан олдин Украина барча шикастланган электр станция блокларини тиклай олмайди, деди «Укренерго» компанияси раҳбари Владимир Кудритский. «Украйинска правда» газетасига берган интервьюсида
Киев Россия президенти Владимир Путин шартларида тинчликка таклифни кўрмаяпти ва уларни ультиматум деб билади.
«Россия Украинага етказилган зарарни қачон ва қандай тўлаши тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас», - дейилади Г7 давлатлари қўшма баёнотида.