Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Украина Путиннинг урушни тугатиш шартларини рад этди

A A A
Украина Путиннинг урушни тугатиш шартларини рад этди

Киев Россия президенти Владимир Путин шартларида тинчликка таклифни кўрмаяпти ва уларни ультиматум деб билади.

Украина президенти Володимир Зеленский Россия президенти Владимир Путиннинг ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва тинчлик музокараларини бошлаш шартларини «ишониб бўлмайдиган ультиматум» деб атади. Бу ҳақда у 14 июнь, жума куни Италиянинг Скй ТГ24 телеканалига Г7 саммити чоғида маълум қилди.

«Бу ультиматум хабарлари аввалгиларидан фарқ қилмайди», деди Зеленский. Унинг фикрича, РФ «тўхтамайди». «Биз бу таклифларга ишонмаслигимиз керак», - дея унинг сўзларини келтиради Реутерс.

Киев Россиянинг Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича шартларида тинчлик таклифини кўрмаяпти, деди Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк. «Россиядан ҳеч қандай янги «тинчлик таклифлари» йўқ, фақат стандарт тўплам айтилди, унинг мазмуни жуда ўзига хос, халқаро ҳуқуқ учун ўта ҳақоратли. Россиянинг амалдаги раҳбарияти воқеликларни адекват баҳолаши керак», - деб ёзди у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида. Унинг сўзларига кўра, таклифларда «янгилик ёки урушни тугатиш истаги» йўқ.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Александр Литвиненко Финанcиал Тимес газетасига берган интервьюсида РФ шартлари Киев учун номақбул эканлигини ва Россия ўз баёнотлари билан музокаралар олиб боришни истамаслигини кўрсатганини айтиб ўтди.

Аввалроқ Путин ТИВ раҳбарияти билан учрашувда Киев Украинанинг Россия томонидан эгаллаб олинган тўртта ҳудудидан қўшинларини олиб чиқиб, НАТОга аъзо бўлишдан бош тортганини билдирса ва Ғарб санкцияларни бекор қилишга қарор қилса, Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини айтганди.

Киритилди: 09:02 15.06.2024. Ўқилди: 1376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда