26 октябрь куни Туркманистон бош вазири ўринбосари Пурли Агамирадов президент Гурбангули Бердимуҳамедовга 28 октябрдан 10 ноябргача Ашхободда бўлиб ўтадиган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик тўғрисида ҳисобот берди.
АШХОБОД – "Туркманкимё" давлат концернига қарашли "Берекет" корхонаси Туркманистоннинг Болқон вилоятида йилига 90 тонна техник йод ишлаб чиқариш қувватига эга тўртта завод линиясини ўрнатди. Лойиҳа декабрь ойида ишга туширилади.
15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар сони 1961 кишини, доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони 14195 кишини ташкил этди.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 5 октябрь куни ғалла ва пахта етиштирувчиларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Буғдой ва пахтанинг давлат харид нархларини ошириш тўғрисида”ги фармойишга имзо чекди.
Туркманистонда эндиликда Мустақиллик куни одатдагидан бир ой олдин, яъни 27 сентябрда нишонланадиган бўлди.
Туркманистонда 2019 йилнинг 1 январидан эътиборан аҳолига электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва ош тузини бепул етказиб бериш тўхтатилади. Президент Гурбангули Бердимуҳамедов бу борада тегишли қарорни имзолади.
БМТ Туркманистонни халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, жумладан БМТ билан ҳамкорлик қилган фуқароларини таъқиб қиладиган «шармандали» мамлакатлар рўйхатига киритди.
24 август куни Туркманбоши шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов учрашув ўтказди, деб хабар қилади "uz24.uz" Президент матбуот хизматига асосланиб.
Туркманистоннинг Мари вилоятидаги «Фрехар» компанияси 1 гектар ҳудудни қамраб олган иссиқхонада банан етиштираётгани ҳақида маълум қилинди.
Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот-котиби Комил Алламжонов ўзининг Фейсбукдаги расмий аккаунтида маълум қилди.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов «Амуль-Хазар» раллисига тайёргарлик доирасида саҳрода машғулот ўтказди. Президентнинг синов юриши тасвирланган видеоёзув «Хроника Туркменистана» томонидан эълон қилинди.