Истанбулда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳни зарарсизлантириш бўйича махсус операция ўтказилди, ҳибсга олинганлар орасида уч нафар Туркманистон фуқароси бор. Бу ҳақда Туркиянинг Haber нашри хабар бермоқда.
Туркманистондаги болалар боғчаларида болалар турк тилида гаплаша бошлаганидан кейин туркча мультфильмлар ва дастурларни намойиш қилиш тақиқланди, деб хабар беради «Хроники Туркменистан».
8 мартга қадар Туркманистонда Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг буйруғига биноан ҳар бир аёлга 2 доллардан берилади.
Шунингдек, президент ўз номидан Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Туркманистон аёлларига 60 манат (давлат курси бўйича 17,1 доллар ёки «қора бозор» курси бўйича 1,9 доллар) беришни буюрди.
Туркманистонда президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Aлабай байрамини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. У Туркман отининг миллий куни билан бирга нишонланади.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 22 февраль куни ишчи йиғилиш ўтказди, унда Туркманистон мустақиллигининг 30 йиллиги ва Ашхободнинг 140 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш масаласига тўхталиб ўтилди.
Туркманистонда 14 ёшли дзюдочи Сулаймон Турсунбоевнинг ўлимига оид янги тафсилотлар маълум бўлди. Оғир жароҳатлар туфайли вафот этган ўспиринга аниқ нима бўлганлиги ҳали ҳам маълум эмас. Бу ҳақда "360." телеканалига Тurkmen.news веб-сайтининг бош муҳаррири Руслан Мятиев сўзлаб берди.
Туркманистон фуқаролари Истанбулда 2 миллион лира (284,6 минг доллар) миқдоридаги ўғрилик учун ҳибсга олинган. Бу ҳақда Туркиянинг Atv телеканали хабар берди.
Туркманистонлик эркак қизи ва набирасини ўлдирди. Turkmen.news манбаларига кўра, жиноят узоқ давом этган оилавий можаро туфайли келиб чиққан.
17 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ашхобод шаҳрида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.
Туркманистоннинг Aхал вилояти, Бахарден туманида бўлиб ўтган жанг санъати турларидан бири бўйича мусобақа тугаганидан сўнг, 14 ёшли ғолиб Сулаймон Турсунбоев спортчи ёшлар томонидан номаълум томонга олиб кетилди. Ўсмир қаттиқ калтакланди ва оғир аҳволда кўчага ташлаб кетилди turkmen.news.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўзининг 39 ёшли ўғли Сардор Бердимуҳамедовни бош вазир ўринбосари ва Олий назорат палатаси (молиявий-иқтисодий масалалар бўйича давлат назорати органи) раиси этиб тайинлади, шунингдек, уни Туркманистон Давлат хавфсизлик кенгаши таркибига киритди. Бу ҳақда Turkmenportal хабар бермоқда.