ЕИ (Европа иттифоқи) савдо урушининг олдини олиш мақсадида АҚШ президенти Дональд Трампга имтиёзлар берди. Бу ҳақда “CNBC” телеканали Эвропа делегацияси таркибидаги манбага таяниб хабар бермоқда.
Хабарларга кўра, Америка Қўшма Штатлари суюлтирилган газ экспортини кўпайтириш бўйича иш бошлайди, шунингдек, эвропаликлар билан саноат тарифларини қисқартириш ва Қўшма Штатлардан кўпроқ соя ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини импорт қилишга келишиб олишди.
Шунингдек, Трампнинг таъкидлашича, томонлар яқинда пўлат ва алюминийнинг импорт божлари бўйича музокараларни бошлайди. "АҚШ ва Европа Иттифоқи нол тарифлар, савдо тўсиқлар ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун нолинчи субсидияларга эришиш учун ишчи гуруҳ тузди", дея айтиб ўтди Дональд Трамп.