Пентагон Бағдод халқаро аэропорти яқинидаги маррага авиазарба берганини тасдиқлади. Зарба нишони Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК)нинг «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний бўлган — ҳужум оқибатида у ҳалок бўлган. Зарба АҚШ президенти Дональд Трамп фармойишига асосан берилган. Расмий Вашингтон ИИМКни террорчилик ташкилоти деб ҳисоблайди.
Теҳрон Эрон манфаатига таҳдид қилувчиларга зудлик билан кескин жавоб чораларини кўради, лекин уруш бўлишини истамайди, дейди Эрон олий раҳнамоси Али Ҳумайний АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таҳдидларига изоҳ бераркан.
АҚШ президенти Дональд Трамп журналистларнинг саволларига жавоб қайтарар экан, Эрон билан урушиш нияти йўқлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги — 2020 йил кириб келаётгани билан табриклади.
Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Кремлда маълум қилинди.
Канаданинг CBC телеканали “Уйда ёлғиз 2” фильмидан АҚШ президенти Дональд Трамп иштирокидаги саҳнани олиб ташлади. Бу ҳолатга Comicbook нашри эътибор қаратган.
АҚШ президенти Дональд Трамп «Уйда ёлғиз-2» фильмида иштирок этганини ўзи учун шараф деб билишини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Янги йил олдидан эски йилни сарҳисоб қилиш ва келажак учун қилинадиган ҳаракатларни режалаштириш одатий ҳолдир. Ҳаттоки сиёсатда ҳам... Масалан, яқинда португалиялик гидротехник Орасио Вильегас Учинчи жаҳон уруши муқаррарлигини ва буни Америка президенти Дональд Трамп бошлашини маълум қилди, дейди “utro.ru”.
Санкциялар Қўшма Штатларнинг Дональд Трамп маъмурияти фаол фойдаланаётган босим ва таҳдидларнинг асосий воситаси бўлиб қолмоқда, деди Туркия парламенти спикери Мустафо Шентўп Anadolu агентлигига берган интервьюсида.
АҚШ президенти Дональд Трамп космик кучларни таъсис этиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.
АҚШ ва Хитой раҳбарлари Дональд Трамп ва Си Цзиньпин телефон орқали суҳбатлашишди. Хитой Марказий телевидениесининг хабарига кўра, суҳбатдошлар савдо масалалари бўйича музокаралар жараёнини муҳокама қилишган. Си Цзиньпин савдо битимининг биринчи қисми бўйича келишувга эришиш бутун дунёга фойда келтиради, деган фикрни билдирган, дея хабар берди “Mk.ru”.
Оқ уйдаги амалдорларнинг фикрларига кўра мазкур қарор тарихий қадам ҳисобланади.