Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трампнинг Эрон билан урушиш нияти йўқ

A A A
Трампнинг Эрон билан урушиш нияти йўқ

АҚШ президенти Дональд Трамп журналистларнинг саволларига жавоб қайтарар экан, Эрон билан урушиш нияти йўқлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости. 

“Бу Эрон учун яхши фикр бўлади деб ўйламайман... Бундай бўлишини сезмаяпман”, – деди у.

Сешанба уни АҚШнинг Ироқдаги элчихонасига “Катоиб Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг тарафдорлари ҳужум қилди. Трамп мазкур ҳужумда Эронни айблади, Теҳрон эса одатдагидек айбловни инкор этди. 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда АҚШ ва Эрон ўртасидаги таранглик сақланиб қолди. Вашингтон 2020 йилда Теҳронга қарши санкцияларни кучайтириб, унинг минтақадаги таъсирини камайтиришга эришмоқчи.

Manba: azon. uz

Киритилди: 20:44 01.01.2020. Ўқилди: 2728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар