Теҳрон Эрон манфаатига таҳдид қилувчиларга зудлик билан кескин жавоб чораларини кўради, лекин уруш бўлишини истамайди, дейди Эрон олий раҳнамоси Али Ҳумайний АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таҳдидларига изоҳ бераркан.
“Ҳамма билиши керак, Эрон урушга интилаётгани йўқ”, дейди Ҳумайний.
Аввалроқ Трамп Эрон билан урушни истамаслигини айтиб, айни пайтда Бағдоддаги АҚШ элчихонасига ҳужум учун жавобгарлик Эроннинг зиммасида бўлишини таъкидлаганди.