АҚШ президенти Дональд Трамп, у Оқ уйнинг икки ходимида коронавирус инфекцияси аниқланганидан кейин гидроксиклорокин қабул қила бошлаганини айтди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг коронавирус билан курашда безгакка қарши қўлланадиган гидроксихлорохиндан фойдаланиш самарадорлиги тўғрисида ишончли далиллар йўқ деган даъволарига қарамай, АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги брифингда ушбу препаратни профилактика мақсадида қабул қилиш бошлангани ҳақида маълум қилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус пандемияси туфайли қулаганидан кейин кескин тикланишни ҳисобга олган ҳолда 2020 йил мамлакат иқтисодиёти учун "ақл бовар қилмайдиган йил" бўлади, деб ҳисобламоқда.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Бош директори Тедрос Адханом Гебрейсес АҚШ Президенти Дональд Трампнинг унга юборилган ултиматум билан ёзган хатига изоҳ бермади.
АҚШ президенти Дональд Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ультиматум эълон қилди, деб ёзади “ТАСС”.
АҚШ Конгрессидаги демократлар мамлакат президенти Дональд Трампга қарши Давлат департаменти амалдорини ишдан бўшатиш билан боғлиқ тергов бошлади, дея хабар беради Озодлик радиоси.
Россиялик телебошловчи Ксения Собчак АҚШ президенти Дональд Трампга видеомурожаат йўллади. У ижтимоий тармоқларда АҚШнинг нацизм устидан ғалаба қозонишдаги улкан хизматлари тўғрисида хабар тарқатган Оқ уй ходимини ишдан бўшатишни маслаҳат берди.
Америка етакчиси Дональд Трамп қарши иш очилди. Янги тергов Вакиллар палатаси демократлари ва АҚШ Конгресси Сенати томонидан бошланди. Reuters хабарига кўра, бунга бир қатор мансабдор шахслар, шу жумладан Давлат департаменти инспектори Стив Линикнинг ишдан олиниши сабаб бўлган.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ЖССТни Хитойга ён босишда ҳамда ёмон бошқарувда ва коронавирус тарқалиши кўлами ҳақидаги маълумотларни яширганликда айблаганди.
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ-Хитой савдо битими "лаззати"ни йўқотганини айтди.
Хакерлар АҚШ президенти Дональд Трамп ҳақидаги компроматни эълон қилмаслик учун Нью-Йоркда жойлашган юридик фирмадан 42 млн доллар талаб қилишмоқда. Улар бу пуллар эвазига гўёки Трамп ҳақида қўлга киритилган махфий маълумотларни ҳеч кимга кўрсатмасликни ваъда қилишмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп глобаллашув даври тугашини эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.