Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой можароси: Трамп ЖССТга ультиматум қўйди

Хитой можароси: Трамп ЖССТга ультиматум қўйди

АҚШ президенти Дональд Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ультиматум эълон қилди, деб ёзади “ТАСС”.

Америка етакчисининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ЖССТни молиялаштиришни бутунлай тўхтатади ва агар ташкилот 30 кун ичида уларнинг талабларини бажармаса, аъзолигини қайта кўриб чиқади.

18 май, душанба куни чоп этилган мактубида Трамп, шунингдек, АҚШ ҳукумати томонидан ЖССТнинг фаолияти кўриб чиқилиши Вашингтоннинг "жиддий хавотирлари"ни тасдиқлаганлигини айтди. У ҳужжатни ташкилотнинг бош директори Тедрос Адан Гебрейесусга юборди. АҚШ президенти қўшимча қилишича, ЖССТ томонидан кўриб чиқилиши керак бўлган бошқа хавотирларни, хусусан, Хитойдан мустақиллик йўқлигидан хавотирга тушганини қўшимча қилди.

Оқ уй апрель ойи ўрталарида ЖССТни молиялаштиришни тўхтатди. Трампнинг сўзларига кўра, бундай чора коронавирус тарқалишини яшириш текширилмагунча ўз кучида қолади. Президент апрель ойи охирида САРС CоВ-2 ва унинг манбалари ҳақида маълумотни яширишдан иборат бўлган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Хитой ўртасидаги келишмовчилик ҳақидаги гипотезани текширишни буюрди. 16 май куни Америка Қўшма Штатлари ушбу ташкилотга Хитой сингари моддий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

Киритилди: 09:33 19.05.2020. Ўқилди: 3096 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!