Агар АҚШ президенти Дональд Трампга нисбатан импичмент жараёни ишга туширилса, уни Рудольф Жулиани ва Алан Дершовиц ҳимоя қилади, деб хабар бермоқда “CNN”.
“Apple” компанияси “Аpp Store”дан АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп тарафдорлари томонидан қўлланиладиган “Parler” хабар алмашиш дастурини олиб ташлади.
АҚШ Демократик партиясининг бир гуруҳ конгрессменлари 11 январь куни мамлакатнинг амалдаги Президенти Дональд Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш учун мақола тақдим этишга тайёрлигини эълон қилишди.
Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни Дональд Трамп тарафдорлари соқчилар занжирини ёриб ўтиб, Вашингтондаги АҚШ Конгресси биносига бостириб кирди. Улар президент сайловлари натижаларини тасдиқлашга бағишланган конгресс мажлисини тўхтатиб қўйди.
Apple AҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп тарафдорлари орасида машҳур бўлган Parler ижтимоий тармоғини олиб ташлаш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Mediaite портали хабар бермоқда.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқларда блокланганидан кейин иккиси ҳам энди бир-бирига ўхшаш эканлигини маълум қилди.
AҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси AҚШ президенти Дональд Трампни ваколат муддати тугашидан олдин 20 январда лавозимидан четлатишга чақирди.
Дональд Трамп Бағдод аэропортига берилган авиазарбани изоҳлар экан, ҳалок бўлган Эрон генералини «дунёнинг биринчи рақамли террорчиси» деб атаганди
Дональд Трамп сайлов натижаларига рози бўлмаса-да, 20 январь куни ҳокимиятни тинч йўл билан топширишини айтди. Aмерика раҳбарининг AҚШ Конгрессининг қарорига муносабати Оқ уй вакилининг сўзларидан маълум бўлди, деб ёзади РИA Новости.
Куни кеча АҚШ президенти Дональд Трамп тарафдорлари норозилик намойишига тўпланишди. Улар Вашингтондаги Капитолий биносини ишғол қилишди.
AҚШнинг собиқ президенти Барак Обама амалдаги раҳбар Дональд Трамп тарафдорларининг AҚШ Конгресси биносига бостириб киришида Трампнинг ўзини айблади. Бу ҳақда у твиттерда ёзган.
Вашингтонда президент Дональд Трамп тарафдорларининг норозилик намойишлари пайтида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Метрополитен полицияси бошлиғи Роберт Контига таяниб, ТAСС хабар бермоқда.