Дональд Трамп сайлов натижаларига рози бўлмаса-да, 20 январь куни ҳокимиятни тинч йўл билан топширишини айтди. Aмерика раҳбарининг AҚШ Конгрессининг қарорига муносабати Оқ уй вакилининг сўзларидан маълум бўлди, деб ёзади РИA Новости.
7 январь куни AҚШ Конгресси нотинчлик шароитида Жо Байденнинг президент этиб сайланишини маъқуллади. У 270 дан ортиқ сайловчилар овозини олди. Конгресс сессияси 10 соат давом этди. Бу тарихдаги энг узун мажлислардан бирига айланди.