Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Обама: "Бу Америка халқи учун энг катта шармандалик"

Обама: "Бу Америка халқи учун энг катта шармандалик"

AҚШнинг собиқ президенти Барак Обама амалдаги раҳбар Дональд Трамп тарафдорларининг AҚШ Конгресси биносига бостириб киришида Трампнинг ўзини айблади. Бу ҳақда у твиттерда ёзган.

"Тарих қонуний сайловлар натижалари тўғрисида асоссиз равишда ёлғон гапиришни давом эттирган амалдаги президентнинг қўзғолонини, бугунги Капитолийни халқимиз учун энг катта шармандалик сифатида эслайди", деди Обама.

Маълумот учун, Трампнинг тарафдорлари Конгресс биносига бостириб кириб, президентлик сайловлари натижаларини тасдиқлаш учун йиғилишни тўхтатдилар. Бунгача Трамп тарафдорлари олдида бўлиб ўтган митингда сўзга чиққан. AҚШ Конгресси олдидаги тўқнашувларда тўрт киши ҳалок бўлган.

Киритилди: 13:21 07.01.2021. Ўқилди: 2717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!