Яқинда тахминан тунги соат 1.30лар атрофида пойтахтнинг Олмазор туманидаги Шимолий Олмазор кўчасида патруллик олиб бориш чоғида ходимлар икки йигит ва бир қиз ошхона ёнида жанжаллашаётганига гувоҳ бўлишди.
Хоразм ва Тошкентда қалбаки валюта сотиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳнинг икки аъзоси қўлга олинди.
Бугун мамлакатимизда 97 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 85 нафари Карантин муассасаларида, 5 нафари аҳоли орасида (шундан 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 2 нафари Тошкент шаҳрида), қолган 7 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
Шу соатларда пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида яна 59 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 5 нафар, Самарқанд вилоятида эса 15 нафар, жами 79 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.
11 июнь куни жиноят қидирув ходимлари Тошкент вилояти ҳудудида 2019 йилнинг декабрь ойида Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан қидирувга эълон қилинган 54 ёшли Ўғилой А.ни қўлга олишди.
Тошкентда 7 июнь куни коронавирус юқтирган 195 беморнинг 183 нафари — битта муассасада ишлаётган қурувчилар бўлган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов маълум қилди.
Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ ходимларига 23 ёшли Ж.Т. онаси 52 ёшли Г.М. билан мурожаат қилди. Улар оиласидаги ҳолатни баён қилишди: турмуш ўртоғи 28 ёшли М.Т. билан муносабатлар бузилгач, келишмовчиликларга сабаб кўпайган.
11 июндан бошлаб, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри «юқори хавфли ҳудуд» сифатида тоифаланди.
Бугун ҳаётимизда биров пайқаб, биров пайқамаётган катта ўзгаришлар рўй бермоқда. Катта-катта қурилишлар билан бирга янги жамият ҳам қурилаётганининг гувоҳи бўлаяпмиз. Қисқа қилиб айтганда, кўнгилга ёруғлик берадиган ислоҳотлар ҳар бир соҳада самара бера бошлади. Жумладан, суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам.
2020 йил 12 июнь соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4837 (+18) нафарни ташкил этмоқда.
Жиноятчи муқаддам бир эмас, икки (!) марта судланган. Аммо, у жиноятчилик кўчасида санғишни хуш кўради чоғи.
Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 50 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 63 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.