Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда икки бор судланган жиноятчи аёлга ҳукм ўқилди

A A A
Тошкентда икки бор судланган жиноятчи аёлга ҳукм ўқилди

Жиноятчи муқаддам бир эмас, икки (!) марта судланган. Аммо, у жиноятчилик кўчасида санғишни хуш кўради чоғи.

Бу гал жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг очиқ сайёр суд мажлиси Ўзбекистон Республикаси ИИВ 1-сонли тергов ҳибсхонаси биносида, судья С. Абдуганиевнинг раислигида бўлиб ўтди.

Хўш, воқеа тафсилоти қандай бўлан? Судланган Л. А. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳридаги ресторанларнинг бирида бўла туриб, шу ерда бўлган таниши К.С.ни чалғитиб, унинг сумкасидан нархи 150 АҚШ доллар бўлган аёллар ҳамёнини, ҳамённинг ичида бўлган нархи 3.000.000 сўмлик бир жуфт аёллар тилла зирагини, нархи 200.000 сўмлик бир жуфт аёллар кумуш зирагини, 1.000.000 сўм нақд пулни, бир дона “Буюк ипак йўли банки”га тегишли, бир дона “Халқ банки”га тегишли, бир дона “Ипотека банки”га тегишли пластик карталарни яширин равишда эгаллаб, воқеа жойидан яширинган.

Суд судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатмаларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда бўлган далилларга баҳо бериб, судланувчи А.Л.га нисбатан жазо тайинлашда унинг шахсини, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, унинг айбига иқрорлигини, чин кўнгилдан пушаймонлигини, аёллигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига мувофиқ жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, илгари ҳам қасддан жиноят содир этиб, қасддан янги жиноят содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига мувофиқ жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, унга қонун санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. 

Киритилди: 15:37 12.06.2020. Ўқилди: 2771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!