Кеча, 20 июль куни тахминан соат 21:15да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди ва унда 25 ёшли актриса ҳалок бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ Матубот хизматининг хабарига кўра, Абдулла Қодирий ҳамда Маҳатма Ганди кўчалари кесишган чорраҳани кесиб ўтаётган пиёда, актриса Фарангиз Режаметовани 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Mercedez Benz” автомашинаси уриб юборди. Ҳайдовчи актрисага ёрдам кўрсатиш мақсадида уни шифохонага етказишга ҳаракат қилди. Аммо, истеъдодли актриса Фарангиз Режаметова йўлда вафот этди.
Воқеа гувоҳларининг маълум қилишича, ҳайдовчи пиёдага йўл бермагани ортидан ушбу мудҳиш воқеа сабаб бўлди.
Ушбу ЙТҲ сабаб Мирзо Улуғбек тумани ИИОФМБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Manba: uznews.uz