Тошкент шаҳри тарихидаги энг кўнгилсиз воқеа, шубҳасиз, 1966 йилги кўплаб талофатларга сабаб бўлган зилзила ҳисобланади.
1966 йилнинг 26 апрелида Тошкент шаҳрида Марказий Осиёдаги энг кучли ер силкинишларидан бири кузатилди. Бугун ушбу ҳодисага роппа-роса 53 йил тўлди.
Тошкентликлар эрта тонгдан ер силкинишини сезишди, 26 апрель тонгида, маҳаллий вақт билан 5дан 23 дақиқа ўтганида 5,2 балл магнитудали зилзила содир бўлди. Аммо унинг қайтиши дарҳол ва хавфли чайқалишга сабаб бўлди, бир соатдан камроқ вақт ичида 12 баллга етди.
Кучли тебранишлар атиги 10-12 сония давом этди, лекин бу кўпгина уйларнинг вайрон бўлиши учун етарли бўлди. Ишга шошилаётган одамлар зилзилани шундоққина кўчада қарши олишди. Пиёдалар йўлагига қулаб тушаётган бинолар тезда ваҳима уйғотди. Кейинги олти ой ичида саккиз киши вафот этди, 200 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олди, 300 минг киши уйсиз қолди.


Апрель ойининг охирида бутун Собиқ иттифоқ мамлакатларидан Тошкентга ёрдам учун кўнгиллилар кела бошлади. Улар жароҳатланганларга ёрдам беришар, бузилган биноларни қайта тиклашар ва янгиларини қуришни бошлар эди. Кўнгиллиларнинг кўпчилиги кейинчалик ҳам Тошкентда яшаб қолди. Айтиш лозимки, шаҳарни қайта итклашга 10 йилдан кўпроқ вақт кетди.