18-май куни тахминан 17.00 да ички ишлар органларига 39 ёшли Тохир М. дан хабар келиб тушди. Унга кўра, номаълум шахс Чилонзор тумани Фурқат кўчасидаги Муқимий театри яқинида қолдирилган Тохир М.га тегишли бўлган “Нексия-2” русумли автомобилни олиб қочган. Машина калити автомобиль ичида қолдирилган бўлган.
Болаларни ўйнатгани Самарқанд дарвозага олиб боргандим, узр…у, сал кам аёллар ҳаммомига киргандек бўлдим... Ҳадисдаги "кийинган ялонғочлар", деган жумла ёдимга келди. Эҳтимол, илгарги аждодларимиз бу гапни бизчалик тушунмаган бўлса керак..
2019 йил 17 май куни вақтинча Тошкент вилояти Зангиота тумани Ўзгариш ҚФЙда яшовчи, муқаддам судланган Р.М. Тошкент шаҳрининг Сергели тумани Спутник Ц-1 мавзесида, М.М. исмли аёлнинг қўлидан ҳамёнини тортиб олиб кетган.
Янгийўл туманида "Кобальт"нинг "МАЗ-509А" юк машинасининг яримтиркама бортига урилиши натижасида икки киши вафот этди, уч киши шифохонага ётқизилди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар ва лавозим мажбуриятларини бажармаганликлари учун Учтепа туманидаги 4-, 14-, 295-, ва 109- сонли мактаб директорлари лавозимидан озод этилди, дея хабар қилди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати. Шунингдек, мактаблар фаолиятини етарли назорат қилмаганлиги, ўз вазифасига совуққонлик билан қараганлиги, ташаббускорлик етишмаслиги учун Учтепа туман халқ таълими бўлими мудири истеъфога чиқди.
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Камолон маҳалласининг қарийб 130 хонадонига элтувчи йўл қабристон ичидан ўтган. Баъзи уйлар қабрларга туташиб кетган.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабасининг учинчи қаватдан йиқилиб тушганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
«Бунёдкор» футбол клуби офиси эшиклари МИБ томонидан муҳрлаб кетилгани хабар қилинган эди. Бунга сабаб сифатида клуб собиқ бош мураббийи Сергей Лушчандан қарздорлик мавжуд экани кўрсатилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Учтепа туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.Ш. ЯТТ «А.Б»нинг муҳридан фойдаланиб, унинг номидан сохта юк-хатини тайёрлаб, Литва давлатида ишлаб чиқарилган, истеъмол қилиш муддати ўтган жами 550 кг. сариёғни ҳар бир килограммини 56,0 минг сўмдан ҳисоблаб 30,8 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
15 май куни соат 12.00 да Юнусобод тумани А. Темур кўчасида “Спарк” автомобилини бошқариб борган 25 ёшли навоийлик Нигина Н. пиёдани уриб юборди.
Турмушга чиққанига бир ойдан сал кўпроқ вақт бўлган келинчакнинг вафотига қадар бирор марта ҳам соғлигидан шикоят қилмагани ва касал бўлмаганлиги айтилмоқда.
13 май куни 62 ёшли, “Бибисора тиллочи” номи билан машҳур бўлган аёл Ангрен шаҳридаги уйида ўлдириб кетилди. Қотилликда гумон қилиниб, Ангрендаги мактабнинг 10-синф ўқувчиси ҳибсга олинган.