Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Камолон маҳалласининг қарийб 130 хонадонига элтувчи йўл қабристон ичидан ўтган. Баъзи уйлар қабрларга туташиб кетган. Маҳалланинг мингдан зиёд аҳолиси марҳумлар билан бир девор қўшни бўлиб яшашга ва уйга кириб-чиқишда қабристон оралаб юришга мажбур бўлмоқда.
Аслида ўтган йили бу муаммони бартараф қилиш бўйича амалий ишлар бошланган, бироқ республика ишчи гуруҳининг ўрганишларидан сўнг бу масала ҳақида ҳеч ким бош қотирмаган.