Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда Тез тиббий ёрдам шифокори айби билан бир ойлик келинчак вафот этди

Тошкентда Тез тиббий ёрдам шифокори айби билан бир ойлик келинчак вафот этди

Турмушга чиққанига бир ойдан сал кўпроқ вақт бўлган келинчакнинг вафотига қадар бирор марта ҳам соғлигидан шикоят қилмагани ва касал бўлмаганлиги айтилмоқда.

Тошкент вилоятида 1994 йилда туғилган Ғуломов Ойбек Срожиддин ўғли Тез тиббий ёрдам сайёр бригадасига қарашли 6-сонли подстанцияда кўчма бригада фельдшери вазифасида ишлаб келган.

Jahon.uz нашрининг тизимдаги ишончли манбаси хабарига кўра, Ойбек Ғуломов Юнусобод тумани, 17-мавзе, 14-уй, 14-хонадонда яшовчи Шерметова Марғуба Юлчивай қизининг соғлиги ёмонлашганлиги сабабли ушбу манзилга тез ёрдам чақирувига асосан етиб келиб, касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармай, бемор М.Шерметованинг ахволи, соғлиги ҳолатини тўлиқ ўрганмай, баралгин дори воситасини қўлланиш тартибига лозим даражада амал қилмаган ҳолда қон томири орқали тез юбориши натижасида, бемор М.Шерметова вафот этган.

Айтилишича, Марғуба Шерметова ёшлигидан вафот этгунига қадар бирор касаллик билан оғримаган ва даволанмаганлиги айтилмоқда.

Марғубанинг мазаси бўлмаганлиги сабабли, у келин бўлиб тушиб борган хонадон эгалари тез ёрдам чақиришганлигини, тез ёрдам машинасида фельдшер О.Ғуломов келганлигини ва қизи билан гаплашганлигини, сўнг қизига овқатдан заҳарланиш ташхисини қўйиб, қизига вақтинчалик оғриқ қолдирувчи сифатида баралгин дорисини қўлининг қон томири орқали юборганлигини, қизида шу захоти титроқ пайдо бўлганлигини, шунда О.Ғуломов дорини охиригача юборолмай, ўша шприцда дорининг қолган қисмини қизининг ёнбошидан юборганлигини, шу ҳолатдан сўнг қизи ўзига келмаганлигини ва вафот этганлигини, тез ёрдам машинасида Юнусобод туманидаги 7-сонли клиник шифохонасига олиб келишганлигини, М.Шерметова фельдшер келгунига қадар ўз ҳаракатларини бошқара оладиган, эс-ҳуши жойида, бемалол мулоқот қила оладиган даражада яхши ҳолатда бўлганлигини айтганлигини, фельдшер О.Ғуломовнинг малакасиз ва вазиятга тўғри баҳо бермай М.Шерметовага кўрсатган сифатсиз тиббий муолажаси натижасида қизи вафот этганлигини билдиришди.

Ойбек Ғуломовга нисбатан Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши очилди ва 2019 йил 26 мартдан бошлаб О.Ғуломовнинг эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, дарҳол суд залидан қамоққа олинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига қарашли 1-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Киритилди: 15:32 16.05.2019. Ўқилди: 4032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!