2019 йил 17 май куни вақтинча Тошкент вилояти Зангиота тумани Ўзгариш ҚФЙда яшовчи, муқаддам судланган Р.М. Тошкент шаҳрининг Сергели тумани Спутник Ц-1 мавзесида, М.М. исмли аёлнинг қўлидан ҳамёнини тортиб олиб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, олиб кетилган ҳамён ичида 30 000 сўм пул, 2 дона пластик карточка ва Samsung русумли мобиль телефони бўлган. Кўрилган чоралар натижасида Р.М. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.