Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан йўлга қўйилган “Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси ўз самарасини бермоқда.
Халқаро сертификатлар эса талабгор томонидан бошқа ҳужжатлар билан бирга электрон шаклда юкланади.
Тестларнинг биринчи кунида 6,6 мингдан ортиқ абитуриент имтиҳон топширди, 696 нафар талабгор эса синовларга келмади.
Барча абитуриентлардан рухсатномаларини олдиндан юклаб олиш сўралади.
Келаётган ҳафтада кузатиладиган кучли иссиқлик туфайли Қорақалпоғистоннинг қатор туманларида мактабгача таълим муассасалари фаолияти вақтинча тўхтатилади.
Барча фанлардан миллий сертификатга эга бўлиб, тест синовидан озод этилган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси» шакллантирилмайди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 18,8 трлн сўмни ташкил этган.
Тест синовида иштирок этиш учун абитуриентлар белгиланган вақтдан кечикмасдан паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.
Миллий рейтинг натижаларига кўра: • Давлат ОТМларида — 19,1 нафар талаба; • Хорижий университетлар филиалларида — 32,9 нафар талаба; • Нодавлат ОТМларда — 55,3 нафар талаба бир нафар ўқитувчи ҳиссасига тўғри келади.
Суҳбат натижаларига кўра, олий таълим ташкилоти комиссияси томонидан қўйилган балларнинг ўртача кўрсаткичи 67 балл ва ундан юқори бўлса, абитуриент суҳбатдан ўтган ҳисобланади ҳамда тўлов-контракт асосида бакалавриатнинг 2-босқичига талабаликка тавсия этилади.
Унинг таъкидлашича, бутун Германия бўйлаб давлат мактабларида ислом дини таълимини жорий этиш жараёни кетмоқда ва бунинг учун мутахассислар талаб этилади.
2026/27 ўқув йилидан техникумларда дуал таълим бўйича ўқиётганларга махсус платформа орқали стипендия тўланади.