Қонунни бузган инсоннинг виждон оғриғи тайинланган жазони ўташи, ижро қилиши билан енгиллашиши мумкин. Сохта пушаймонлик қиёфасини кўрсатиб бўлса-да, атрофдагиларни, ўзини алдашни уддалайди. Эътиқодга хиёнат қилган инсоннинг афсуси қандай бўларкан? Қонуний жиҳатдан жиноят, диний ёндошувда гуноҳ мақомларининг чегарасини англамаган қалбнинг ҳаловат номли тонгги отадими?
Ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ижтимоий тармоқларда “Сариосиё тумани нотариуси Даврон Жумаев Муҳаммадий Мирза-Анвар исмли шахс билан тил бириктириб, бир аёлга тегишли уй-жойни ўзлаштириб олаётгани”га оид материал тарқалди. Ушбу маълумотлар ҳақиқатга қанчалик тўғри, аслида нима бўлган эди? Мазкур масала юзасидан Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси тезкор ўрганиш ўтказди.
Сурхондарё. 2020 йилнинг апрель ойларида ноъмалум шахслар Сариосиё тумани Шарофобод маҳалласи ҳудудида жойлашган Хитой Халқ Республикасининг компаниясига қарашли ташкилот омборхонасидан 75 дона ўрамда бўлган конда ишлатиладиган махсус "сетка" ва 85 дона арматурани яширин равишда талон-торож қилиб, компанияга жами бўлиб 142.905.000 сўм миқдорида моддий зарар етказган.
Халқаро масофага қатнашга мўлжалланган юк автомашина ҳайдовчиси И. Россиядан Тожикистон орқали Сурхондарёга кириб келган. Асли сирдарёлик бўлган ушбу фуқарода икки томонлама пневмония оғир кечиб, 5 май куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” инфекцияси ҳам аниқланган.
14.05.2020 йилда Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида яшовчи фуқаро Б.Д. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ҳамда карантин қоидаларига зид равишда яшаш уйига қариндош-уруғлари ва қўни–қўшниларини йиғиб “Таровеҳ намози” ҳамда оммавий ифторлик маросимини ўтказган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 4 май куни Сурхондарё вилояти Узун тумани “Хурсанд” маҳалласи “Дазара” қишлоғида жиян ўз тоғасини пичоқлаб қўйди.
Кеча бошланган кучли ёмғир оқибатида Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани ва Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида кучли сел келган.
2020 йил 13 май куни соат 21:00 да кучли ёмғир ёғиши натижасида Сурхондарё вилоятининг Олтинсой тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Олтинсой” сойининг сув ҳажми сезиларли даражада ошган.
2020 йилнинг 12 май куни ижтимоий тармоқларда ва бир қатор интернет сайтларда “Бойсун тумани ҳокими эски бозорни буздириб, савдогарларни янги бозорга ўтказмоқчи”, деган мазмунда эълон қилинган видео материал юзасидан 2020 йилнинг 12 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимиятининг расмий телеграм каналида расмий баёнот берилган.
Аммо айрим шахслар борки. ўзларининг шахсий томорқаларида қонун билан тақиқланган “заҳри қотил” – гиёҳванд ўсимликларни етиштираётганига нима дейсиз?