Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда фожиа: 49 ёшли эркак воқеа жойида ҳалок бўлди

Сурхондарёда фожиа: 49 ёшли эркак воқеа жойида ҳалок бўлди

Сурхондарё. 2020 йилнинг 22 май куни соат 17:50 да 49 ёшли Э.Х., ўз бошқарувида бўлган “ТТЗ” русумли тиркамали тракторда Узун туманни “Чинор” маҳалласи ҳудудидаги адирликдан автомашиналар ҳаракатланиши учун мўлжалланмаган йўлдан пастга йўналиш бўйлаб тушиб ҳаракатланиб келаётган вақтида, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўналиши бўйича йўлнинг чап томон қисмида мавжуд бўлган қуриган ариққа ағдарилиб кетиб, йўл транспорт ҳодисасига учраган. Оқибатда фуқаро Э.Х., ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:15 23.05.2020. Ўқилди: 3752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!