Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда карантинда бўлган мингдан ортиқ одамга уйига жавоб берилди

Самарқандда карантинда бўлган мингдан ортиқ одамга уйига жавоб берилди

Самарқандда карантинда бўлган яга бир гуруҳ фуқароларга уйига кетишга рухсат берилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати Kun.uz`га хабар қилди.

1 058 нафар ўзбекистонликлар Қозоғистондан поездда Самарқандга олиб келинган ва хавфсизлик сабаб карантинга олинганди. Улар икки ҳафта давомида Самарқанддаги ҳарбий шаҳарчада жойлашган Қуролли кучлар кичик мутахассислар тайёрлаш марказида карантинда бўлишди.

14 кун давомида бу 1 058 кишида коронавирус аломатлари аниқланмади. Карантинда бўлганларнинг 72 нафари маҳаллий самарқандлик бўлган. Қолганлар республиканинг барча вилоятларидан Самарқандга карантинга келтирилган. Уларнинг ярмига яқини водий вилоятларидан. 952 фуқаро 8 апрель куни махсус ташкиллаштирилган автобусларда уйларига жўнатилди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

9 апрель куни кечки рейс билан Навоий, Хоразм ҳамда Нукус йўналиши бўйича яна 105 нафар фуқаро ўз уйларига кузатилди. Самарқанд темирйўл вокзалидан улар махсус поезд билан жўнаб кетишди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Карантин ўташ даврида фуқароларнинг хавфсизлини таъминлашда Марказий ҳарбий округ бўлинмалари ҳамда Қуролли кучлар кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази ҳарбий хизматчилари жалб қилинганди.

Киритилди: 06:50 10.04.2020. Ўқилди: 2469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!