ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалган Каттақўрғон шаҳрида бир аёлнинг таҳқирланиши билан боғлиқ видеодаги «салбий ҳолатлар» ўз ходими томонидан содир этилганини тан олиш баробарида иккинчи аёлнинг таҳқирланишини яширмоқда.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида гумонланувчи аёлни таҳқирлаган ички ишлар органи ходими капитан Санъат Умаров қамоққа олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили Азиз Обидов маълум қилди.
Мана икки кундирки, Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ИИБ ходими ва 31 ёшли аёл билан содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Ҳодисага расмий ташкилотлар навбатма-навбат муносабат билдиришяпти.
Ўзбекистон ДХХ жойларда ҳокимият ва бошқарув органларининг мансабдор шахслари томонидан содир этилаётган коррупция ва бошқа кўринишдаги ҳуқуқбузарликларини аниқлаш, олдини олиш ва профилактика қилиш бўйича тизимли иш олиб бормоқда.
5 июль куни Самарқанд вилоятида оилавий низо оқибатида жиноят юз берди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Самарқандда эр турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди.
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани Жаҳалбабойли маҳалласида она ўзининг икки нафар вояга етмаган фарзандларини пичоқлаб ўлдирди.
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Танзила Норбоевадан сўнг Самарқанд вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳам Катттақўрғонда ИИБ ходими аёл кишини таҳқирлаганига муносабат билдирди.
3 июль куни Самарқанд шаҳри Кимёгарлар қўрғонида рўй берган оилавий жанжал фожиали якунланди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Республика хотин-қизлар қўмитаси аёллар билан, у қандай хато қилиб қўйганидан қатъий назар, бундай муносабатда бўлишга мутлақо қарши. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай баёнотбилан чиқди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий сайтида ўзбек аёлини ечинтирган тезкор ходим Санъат Умаров иши юзасидан расмий баёнот эълон қилинди, деб хабар бермоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.
4 июль куни «Озодлик» радиоси сайти томонидан «Каттақўрғон милиция бўлимига олиб келинган аёллар қип-яланғоч қилиб таҳқирланди» номли видеохабар тарқалган эди.