Самарқандда эр турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, 3 июль куни Самарқанд шаҳрида Кимёгарлар қўрғонида яшовчи Ф.Р. уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи Д.К. исмли аёлнинг қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Д.К. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ф.Р. қўлга олинди.