Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Мукаммал таъмирланиш жараёнида бўлган Қўшработ туманидаги 784 ўринли 82-мактабдаги ҳолат билан танишар эканмиз, бу савол бот-бот хаёлимизга келди.
10 август, жума куни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов анъанага кўра, тадбиркорларни қабул қилди. Унда субъектлар ишлаб чиқариш ривожига тўсиқ бўлаётган муаммолар, фаолиятда учраётган камчиликларни билдирдилар.
Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўйича департамент ходимлари Самарқанд вилоятида олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида абитуриентларга ёрдам беришга уринган бир гуруҳ шахсларни — «бункер»ни фош этиб, уларни қўлга олди.
Самарқандда Туркиядан ноқонуний равишда тилла буюмлар олиб келган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақида «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
– Фарзандимга паспорт тўғрилаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги 8-сон ИИБ Миграция фуқароликни расмийлаштириш бўлимига борсам фарзандингизни олиб келинг дейди. Ўғлим болаликдан болалар бош мия фалажи, сурункали тутқаноқ хуружи билан касалланган. Ўғлим болаликдан ногирон эканлигини, юра олмаслигини тушунтирдим. Ҳатто расмини ҳам кўрсатдим. Аммо улар мени тушунишмади, — дейди Раъно Қулдошева.
Самарқанд халқаро аэропортига «Истанбул-Самарқанд» рейси билан учиб келган фуқаро Х.О. яшил йўлак орқали ўтар экан, белгиланган нормалардан ортиқча салкам 60 грамм тилла тақинчоқларни яширинча олиб кирмоқчи бўлгани фош бўлди.
СамДУ ўқитувчиси абитуриентдан 12 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд ИИБ матбуот хизматига таяниб, «daryo.uz» хабар бермоқда.
Бугун юртимиз деҳқон бозорларига кирган киши йилнинг тўрт фаслида ҳам бозор пештахталари садафдек терилган сархил ранглардаги мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари билан тўла эканлигининг гувоҳи бўлади. Айни пайтда эса, ёз фасли ўз таровати ва саховатини намоён этмоқда.
Ўктам бобо келини Саломатни (исмлар ўзгартирилган) ёқтирмайди. Бунга сабаб кўп. Тўғри, ўғлини орзу-ҳавас билан уйлантирганди. "Бахтли бўлсин", деб дуолар қилган. Ўғли ва келини уч фарзандли бўлгач, янги иморат қуриб, рўзғорини ажратиб қўйди.
Самарқандда олий ўқув юртларига кириш учун тест синовларининг барчаси Рўдакий ва Даҳбет кўчалари кесишмасида, бир-бирига яқин жойлашган 5 та бинода бўлиб ўтмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган, 64-сонли алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати тунги тарбиячи ёрдамчиси лавозимида ишлаган Шерзод Очиловга нисбатан Самарқанд шаҳар прокуратурасининг «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди ва қанотлантирилди.