Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимовнинг 2018 йил 1 августдаги қарорларига мувофиқ, Нурқулов Абдумажид Алибекович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шу пайтгача бу вазифада Камолиддин Қурбонов ишлаб келаётган эди.
Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига 50 миллион доллар ажратилмоқда. Бу ҳақда «Зарафшон» хабар бермоқда.
Самарқанд шаҳридаги 4-сонли туғуриқ мажмуасида 23 май куни кўзи ёриган 1993 йилда туғилган Гўзал Ҳакимованинг фарзанди қиз туғилиб, кейинчалик ўғил фарзандли бўлиб қолганлиги тўғрисида хабар берган эдик.
Булунғур тумани Самарқанд маҳалласи Увайсий кўчаси 128-уйда яшовчи Йўлдош бобо Норматов мана етти-саккиз йилдирки ҳовлисидаги ҳаммомда яшаб келмоқда. Хўш, бунга нималар сабаб бўлган?
Бу ҳол кўпчилик учун янгилик эмас. Айниқса, кейинги йилларда Самарқанд шаҳрида аёллар бунга ўзлари гувоҳ бўлишган. Шунинг учун улар билан бу ҳақда суҳбатлашганимда ҳайрон қолишгани йўқ. Хўш, нега бу ҳол рўй беряпти?
Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчасида яшовчи Анвар Бекмуродов 40 ёшда. У 18 йилдан буён талаба бўлишни орзу қилиб, ҳар йили Самарқанд шаҳридаги олийгоҳларга ҳужжат топширади, аммо омади чопмайди. Унинг шунча йиллик уринишлари бесамар кетса-да, умиди сўнгани йўқ, деб ёзмоқда Kun.uz
Самарқанд вилоятидаги Дарғом каналидан эркак кишининг жасади топилди. Фуқаронинг чўкиш ёки бахтсиз ҳодиса қурбони бўлмагани унинг танасидаги жароҳат изларидан маълум эди.
2018 йилнинг 24 июль куни Самарқанд шаҳридаги 4-туғуриқ мажмуасида ургутлик Саодат Хайруллаева иккинчи фарзандини дунёга келтираётган вақтда вафот этди, дея «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳеч қандай огоҳлантиришсиз Самарқанд шаҳридаги "Саховат" интернат-уйига кириб борди. Бу ҳақда Турдимовнинг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берилган.
Самарқанд вилояти божхоначилари Самарқанд тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд тумани “Янгиобод” МФЙда яшовчи фуқаро М.М.га тегишли хонадонда холислар иштирокида тезкор-қидирув тадбири ўтказишди.
Жорий йилнинг май ойида Самарқанд шаҳридаги 4-сонли туғуриқ мажмуасида антиқа ҳолат қайд этилган. 23 май куни туғуриққа келган 1993 йилда туғилган Гўзал Ҳакимова фарзандли бўлади. Шифокорлар аёлнинг яқинларига туғилган фарзанди қиз эканлини билдиради, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев.
Самарқанд шаҳридаги "Саховат" кексалар ва ногиронлар учун интернат уйида бугунги кунда 131 нафар кекса ва ногиронлиги бўлган кишилар яшаб келмоқда.