2018 йилнинг 25 декабрь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи С.С. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал сабаб укаси Ф.С.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, натижада Ф.С. касалхонага ётқизилиб, С.С. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.