Бугун 30 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

И.Каримов кўчасидаги шифохонада ёнғин содир бўлди

A A A
И.Каримов кўчасидаги шифохонада ёнғин содир бўлди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 2018 йил 25 декабрь куни И.Каримов кўчасида жойлашган 1-сонли Асаб-руҳий касалликлар шифохонасининг 2-қаватида ёнғин содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин шифокорлар томонидан ўчирилди. Оқибатда 2-қаватнинг 2 кв.м. майдони ёниб зарар кўрган ва шу шифохона тарбияланувчиси Р.С. куйиш жароҳатини олган. Суриштирув ишлари натижасида ёнғин электр иситиш печи устига кийим-кечакларни қуритиш учун илиб қўйилганидан келиб чиққанлиги аниқланган.

Киритилди: 14:56 26.12.2018. Ўқилди: 1630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар