Бугун, 6 январь куни Қашқадарё вилоят ҳокимлиги мажлислар залида журналист ва блогерлар иштирокида брифинг ўтказилди.
Дунёга машҳур Fox News телеканалига кўра, Оролбўйидаги Мўйноқ шаҳри дунёдаги энг даҳшатли жойлардан бири деб топилди. Repost’нинг ёзишича, телеканал рейтингида Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳридан 220 километр узоқликда жойлашган ушбу шаҳар 11-ўринни эгаллади.
Қашқадарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи З.Мирзаев 5 январ куни Чиял "Ғурурим” деҳқон озиқ-овқат бозорида ўтказган сайёр қабули давомида Чувуллоқ маҳалласилик бир фуқаронинг мурожаатидан сўнг унинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қўшнисига моддий ва маънавий ёрдам бериш хусусида туман мутасаддиларига тавсия берди.
2019 йилнинг 4 январь куни кучли қор ёғиши ва кўриш имкониятларининг кескин пасайгани сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ёғаётган қор баъзи жойларда кўчкилар ва бошқа ноқулайликларга сабаб бўлаяпти.
Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида 13 ёшли мактаб ўқувчиси 16 ёшли ўқувчини пичоқлаб, яралаган. Бу ҳақда Telegram’даги Muxbir.uz канали хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи фуқаронинг оғир аҳволдалиги айтилган видео тарқалди. Видеода чиқиш қилган Ҳусниддин Мирзаев 14 тонна ғалласи ҳудуд профилактика инспектори томонидан тортиб олингани-ю, қизининг номусига тегишга ҳаракат бўлганидан шикоят қилади.
Жорий йилнинг 2 январь куни Интернет нашрларида “Қашқадарё ҳокими далани пайхон қилган қўйларни сўйишни буюрди” сарлавҳа остида видеолавҳа чоп этилганди. Вилоят прокуратураси матбуот хизмати бу борада расмий баёнот билан чиқди.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев далани пайҳон қилган қўйларни сўйиб юбориб, халққа тарқатиш бўйича буйруқ бергани билан боғлиқ хабарларга аниқлик киритиш мақсадида вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов видеони тасвирга олдирганликда гумон қилинаётган вилоят қишлоқ хўжалиги инспекцияси бошлиғи Акром Арипов билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Қашқадарёда далани пайҳон қилган қўйлар сўйилди. Видеода чиқиш қилган масъулнинг айтишича, мазкур ўзбошимчалик вилоят ҳокими томонидан буюрилган, деб ёзади манба.
Жорий йилнинг 13 декабрь куни соат 08:30 дан 06:30 га қадар Ғузор туманидаги "Uz.GTL" лойиҳаси асосида қурилиш ишларини олиб бораётган "Enter Engineering Pte. Ltd" қурилиш компаниясининг жами 65 нафар ишчилари вилоят Юқумли касалликлар шифохонаси ва Нишон тумани Тиббиёт бирлашмасига овқатдан заҳарланиш ташҳиси билан ётқизилган.
Видеодан англашилишича, бозорда савдо қилмоқчи бўлган савдогарлар икки ҳафтадан бери санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳудудда савдо қилишга мажбур бўлган.