Бугун, 6 январь куни Қашқадарё вилоят ҳокимлиги мажлислар залида журналист ва блогерлар иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилдаги режалар ҳақида маълумот берди.
"Nasafnews" мухбирининг хабарига кўра, Зойир Мирзаев 2020 йилда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 16 қаватли уй-жойлар қурилиши ҳақида маълумот берган.
Маълумотга кўра, 1700 та 9/16 кўп қаватли хонадонлар барпо этилади.
Уйларнинг 1106 таси кам таъминланган оилаларга ажратилади.
-Уйларни қуришда сифатли қурилиш материалларидан фойдаланамиз. Лекин пишиқ ғиштни ишлатмаймиз. Бу экологияга зарар,-дейди Зойир Мирзаев.