Оммавий карантин тадбирида уйда ўтирмаган бу фуқаролар ўз умрига ўзи зомин бўлди десак, муболаға эмас.
Қашқадарё. 2020 йилнинг 04 апрель кунидан 05 апрель кунига ўтар кечаси номаълум шахслар Ғузор тумани Мустақиллик МФЙда жойлашган тўйхона олдида, Тожикистон Республикаси фуқароси, 24 ёшли А.С., томонидан қаровсиз қолдирилган “Scania” русумли юк автомашинасининг ёқилғи сақлаш баки қулфини бузиб, 300 литр дизель ёқилғи тортиш мосламаси (насосини) ўғирлаб кетган.
Бугун эрталабдан акам қўнғироқ қилиб, машинада ёнилғи тугагани учун “заправка”га бориш кераклигини айтиб қолди. Ҳар эҳтимолга қарши автомобиль ҳаракат учун тайёр ҳолда бўлгани яхшида!
Айни пайтда вилоятда коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар 6 нафарга етган.
Бугун Қашқадарё фарзанди – блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев 100 қоп ун маҳсулотини етказди.
Карантин муддати тугаган 373 нафар фуқаролар доимий истиқомат қиладиган манзилларига кузатилди.
Қашқадарё. 2020 йилнинг 04 апрель куни соат 00:50 да ҳайдовчи 28 ёшли Ф.Ш., “Spark” русумли автомашинасини Муборак тумани Сариқ қишлоғидан ўтувчи “4П-96” автомобиль йўлининг 3 километрида бошқариб кетаётган вақтида, бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли Ф.Х., бошқарувидаги “Зил-130” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир қилган.
Қашқадарёда рашк туфайли келиб чиққан жанжал сабаб эркак рафиқасини бўғиб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Деҳқонободда жорий йилнинг 1 апрель куни тўрт фасл ҳавоси кузатилган. Бу ҳақда туман халқ таълими бўлими мудири Ўктам Тошбоев сўзлаб берди.
Вирус юқтирган 14 ёшли бемор яшаган қишлоқда тўлиқ дизенфекциялаш ишлари олиб борилди.
Чироқчида аниқланган бемор ҳақида Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Нуриддин Эгамов аниқлик киритди.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда коронавирусни аниқловчи жиҳоз йўқлиги бўйича маълумот тарқатилди. Касаллик келса ҳам аниқлаб бўлмас экан.