Қашқадарёнинг Чироқчи туманида келин ва қайнсингил ўртасидаги узоқ йиллик низо қотиллик билан якунланди. Бу ҳақда «Postda.uz» хабар бермоқда.
Ҳозирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар давлат тизими хизматининг тегишли куч ва воситалари жалб этилган ҳолда кучли шамол оқибатлари бартараф этилмоқда.
2020 йил 22 апрель куни Шаҳрисабз шаҳар маъмурий суди биносида 1987-йилда туғилган М.Суяровнинг ҳатти-ҳаракати юзасидан суд бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Nasafnews» манбаси хабар қилмоқда.
Ушбу вилоятлар ҳокимларига мавжуд боғ ва токзорлар қатор ораларига тўлиқ экин экилишини ташкил қилиш, шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.
Қашқадарё. 2020 йилнинг 20 апрель куни соат 21:30 да 32 ёшли Ш.С., «Spark» русумли автомашинасини, “Косон-Муборак” йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, А-380 йўлнинг 121 километрида қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 41 ёшли Д.Х., нинг бошқарувида бўлган «Зил» русумли юк автомашинасига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган хавотирли вазиятда одамларни қувонтирадиган, беморларга ишонч бахш этадиган хайрли хабарлар кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Бунда фидойи тиббиёт ходимларининг мардонавор саъй-ҳаракати муҳим ўрин тутмоқда.
Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов биринчи ойлигини “хайрия фонди”га ўтказиб беришини маълум қилди.
Муборак тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Зафар Жўраев ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.
Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қуйида келтирилган Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи бир муштипар онанинг изтироблар сизни ўйга толдирса, хушёрликка чорласа, ажаб эмас. Унинг оиласидан бир, икки... эмас, беш нафар киши коронавирус инфекциясига чалинди.
Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида яшовчи шифокорлар карантин қоидаларига зид равишда тўй ўтказган.
Мурожаат эгасининг ёзишича, банкда хизмат кўрсатиш сифати суст. Тезкорлик йўқ. Шу туфайли одамлар узоқ навбат кутиб қолмоқда.