Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёда эр хотинининг қўл-оёғини стулга боғлаб, ваҳшийларча ўлдирди

Қашқадарёда эр хотинининг қўл-оёғини стулга боғлаб, ваҳшийларча ўлдирди

Қашқадарёда рашк туфайли келиб чиққан жанжал сабаб эркак рафиқасини бўғиб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Аниқланишича, 2020 йил  1 апрель куни соат 12:00 ларда Шаҳрисабз шаҳри, Тепарлик маҳалласида яшовчи 1974 йилда У.Қ.  турмуш ўртоғи, 1981 йилда туғилган Г.С.  билан рашк туфайли ўзаро жанжаллашиб қолади. Шундан сўнг эркак аёлини ўлдириш мақсадида яшаш уйининг хўжалик хонасидаги стулга мажбуран ўтқизиб, қўл ва оёқларини стулга арқон ип билан боғлайди.  Қўлидаги арқон бўлаги билан эса аёлнинг бўйин соҳасидан бўғиб, қасддан ўлдиради.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни шаҳар прокуратураси томонидан У.Қ.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда у гумонланувчи тарикасида ушланган.

Киритилди: 14:11 03.04.2020. Ўқилди: 8930 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!