Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қашқадарёдаги фожиа бир эркакнинг ўлимига сабаб бўлди

A A A
Қашқадарёдаги фожиа бир эркакнинг ўлимига сабаб бўлди

Қашқадарё. 2020 йилнинг 20 апрель куни соат 21:30 да 32 ёшли Ш.С., «Spark» русумли автомашинасини, “Косон-Муборак” йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, А-380  йўлнинг 121 километрида қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 41 ёшли Д.Х., нинг бошқарувида бўлган «Зил» русумли юк автомашинасига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада «Spark» автомашина ҳайдовчиси Ш.С., ҳодиса жойида оғир тан жароҳати олиб вафот этган.

Ҳолат юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 14:53 21.04.2020. Ўқилди: 4298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда