Навоий вилояти Нурота туманидаги «Ғозғон қўрғони» археология ёдгорлиги устига UMS уяли алоқа компанияси антенна ўрнатгани аниқланди. Бу ҳақда Turon 24 хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 10 октябрь куни кеч соат 01:10 ларда Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М37 автомобиль йўлида Nexia 2 русумли автомашина ҳалокатга учраб, унинг салонидаги 7 нафар йўловчи ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 2018 йил 10 октябрь куни соат 06:20 да олинган маълумотга асосан, шу куни соат 01:20ларда Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 «Қизилтепа-Кармана» автомобиль йўлининг 188 км да ҳаракатланиб кетаётган «Нексия-2» русумли д/р 85 697 САА автомобиль бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «ШААНХИ СХ» русумли, д/р 85 442 КАА юк автомобили билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Жорий йилнинг 25 сентябрь куни номаълум шахслар Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи Г.М. исмли аёлнинг уйига ўғриликка тушади. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ўн олтинчи ялпи мажлисда Бухоро вилоятидаги Конимех қўрғончасида вужудга келган қатор ижтимоий-иқтисодий масалаларни самарали ҳал этиш учун Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ва Навоий вилоятининг Конимех тумани чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқдилар, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
25 сентябрь куни Навоий шаҳрида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
25 сентябр куни соат 17:30 ларда Нурота тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-36 “Жиззах-Фориш-Қизилча” автомобил йўлининг 40-41 км оралиғида “Тойота” русумли автомобил бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Ласетти” билан тўқнашиб кетган.
Навоий вилоятининг Хатирчи тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан туманнинг “Зарафшон” МФЙ ҳудудида ўз уйида қиморхона фаолиятини йўлга қўйган фуқаронинг жиноий ҳаракатлари фош этилди, дея ёзмоқда Халқ сўзи.
Навоий вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Шерзод Баҳронов вилоятнинг Томди туманидаги “Кериз” овул фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.
Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлинмаси ходимлари тезкор маълумотлар асосида вилоят ҳудудида ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланаётганлар ҳаракатига қарши махсус тадбир ўтказди.
Фуқаро Ш. А. Навоий вилоят ИИБ ЖҚБ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлинмасига ариза билан мурожаат қилиб, “Кураш” ва “Шурик” лақабли шахслар вилоят ҳудудида ноқонуний равишда валюта олди-сотдиси билан шуғулланаётганликларини билдиради.
Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги Ёшлик маҳалласи ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспектори, лейтенант Шуҳрат Муҳамедовга ҳудудда яшовчи фуқаро мурожаат қилади.