Бугун 11 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

ФВВ: Навоийда юз берган автоҳалокатда 7 инсон ҳалок бўлди

A A A
ФВВ: Навоийда юз берган автоҳалокатда 7 инсон ҳалок бўлди

Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 2018 йил 10 октябрь куни соат 06:20 да олинган маълумотга асосан, шу куни соат 01:20ларда Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 «Қизилтепа-Кармана» автомобиль йўлининг 188 км да ҳаракатланиб кетаётган «Нексия-2» русумли д/р 85 697 САА автомобиль бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «ШААНХИ СХ» русумли, д/р 85 442 КАА юк автомобили билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

ЙТҲ натижасида, 7 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Вафот этган фуқаролар:

Ғафур Рахматов, 1985 й.т. («Нексия» автомобили ҳайдовчиси).

Интизор Жўраева, 1986 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).

Зарнигор Жўраева, 1991 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).

Фаёз Шахриёров, 1987 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).

Асадбек Ғуломов, 2010 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).

Шохрух Ғуломов, 2013 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).

Фирдавс Собиров, 2016 й.т. («Нексия» автомобили йўловчиси).

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Manba: uz24.uz

Киритилди: 14:30 10.10.2018. Ўқилди: 1555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!