Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Навоийлик фуқаронинг ўз уйида қиморхона очди, аммо...

Навоийлик фуқаронинг ўз уйида қиморхона очди, аммо...

Навоий вилоятининг Хатирчи тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан туманнинг “Зарафшон” МФЙ ҳудудида ўз уйида қиморхона фаолиятини йўлга қўйган фуқаронинг жиноий ҳаракатлари фош этилди, дея ёзмоқда Халқ сўзи.

Маҳаллада истиқомат қилувчи С.Р. ўз уйида пул тикиб карта ўйнашни ташкил этган ва қиморбозлар учун барча “шарт-шароит”ларни яратиб берган. Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу хонадонда уй эгаси билан бирга яна олти киши қимор ўйини устида қўлга олинди.

Тадбир давомида қиморбозлардан 3 миллион 230 минг сўм пул холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинди. Ҳуқуқбузарга нисбатан ЖКнинг 278-моддасига кўра жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: 18:23 18.09.2018. Ўқилди: 1419 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!