Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Навоий

Навоий вилоятида жиноий гуруҳнинг 9 аъзоси қўлга олинди

Навоий вилоятида жиноий гуруҳнинг 9 аъзоси қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Кармана тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи Х.А., Н.М., У.Н., А.И., Д.Х.,  А.Х., Н.Н.лар ва Бухоро вилоятида яшовчи Ў.Х., М.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Киритилди: 13:58 07.12.2018. Ўқилди: 2101 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Хатирчида мактаб директори пора билан қўлга олинди

Хатирчидаги мактаблардан бирининг директори пора олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда "Халқ сўзи онлайн" хабар берди.

Киритилди: 18:39 05.12.2018. Ўқилди: 1941 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Навоийда тадбиркорларнинг 1 миллиард 800 миллион сўмдан ортиқ қарзидан кечилди

Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси ва шаҳар, туман давлат солиқ инспекцияларида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «Солиқ қарзининг пайдо бўлиш сабаблари, тўловларнинг амалга оширилишида учраётган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари» мавзусида «Очиқ эшиклар куни» тадбирлари ўтказилмоқда, деб ёзади ЎзА.

Киритилди: 21:56 29.11.2018. Ўқилди: 1791 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Тадбиркорни 300 млн сўмга чув тушириб кетишди

Навоий шаҳрида 21 ноябрь куни Спитамен кўчасида яшовчи Ш.И. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Киритилди: 13:59 23.11.2018. Ўқилди: 1525 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Навоий кон металлургия комбинатининг олтин захираси неччи йилга етади?

Навоий кон металлургия комбинатининг олтин захираси 35-40 йилга етади. Бу ҳақда 21 ноябрь куни комбинат тарихи музейида бўлиб ўтган матбуот анжуманида комбинат бош директорининг иқтисод масалалари бўйича ўринбосари Нурмат Жўлибеков маълум қилди.

Киритилди: 16:51 22.11.2018. Ўқилди: 5834 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Навоийда вагонда ёнғин келиб чиқди

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Навоий вилоятининг Кармана туманида қурилиш ишларини олиб бораётган “Ғолиб Жавоҳир қурилиш монтаж” МЧЖга тегишли вагонда ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин 03:35да ўраб олиниб, 03:45да ўчирилган.

Киритилди: 16:37 19.11.2018. Ўқилди: 1462 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Навоийда ўғил уйни номига ўтказишни талаб қилиб кекса онасини калтаклади

Навоий шаҳрида 78 ёшли онасига қўл кўтарган 50 ёшли фуқарога нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Киритилди: 13:01 19.11.2018. Ўқилди: 1376 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Навоий вилоятида 256 млн сўмлик кабелларни ўғирлаб кетишди

Шу йил 28 октябрга ўтар кечаси номаълум шахс Навоий вилоятининг Томди туманида жойлашган “Бессапан” саноат ишлаб чиқариш майдонида жойлашган Навоий кон металлургия комбинатига қарашли марказий кон бошқармасининг “Мурунтоғ” шахтаси ташкилоти ҳудудидаги бинога кириш дарвозасини бузиб кирган. 

Киритилди: 13:28 17.11.2018. Ўқилди: 1337 марта. Фикрлар сони: 0 та.

47 нафар фуқаронинг қамоқдан озод бўлишига ким ёрдам берди?

Жорий йил 14-15 ноябрь кунлари ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли мурожаатларини ўрганиб чиқиш мақсадида ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи Навоий вилоятида ўтказилган сайёр қабулларда фуқаролар мурожаатларини ўрганди.

Киритилди: 21:03 16.11.2018. Ўқилди: 1957 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Навоийда эр рафиқаси томонидан пичоқланди

12 ноябрь куни Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида яшовчи, уй бекаси, С.М. уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшовчи турмуш ўртоғи, О.П.нинг қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада О.П касалхонага ётқизилиб, С.М. ушланган.

Киритилди: 21:39 14.11.2018. Ўқилди: 1414 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Навоийда воқеа жойидан қочган талончи қўлга олинди

Шу йил 10 ноябрь куни номаълум шахс Навоий шаҳрининг Навоий кўчасида жойлашган бозорчада Ф.Р. (исмли аёл)нинг қўлидаги ичида 120 000 сўм пули бўлган ҳамёнини юлиб олиб, воқеа жойидан кочиб кетган. 

Киритилди: 21:17 12.11.2018. Ўқилди: 1325 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Пластик карта ва сумкадан ўғирланган пуллар, ҳайдаб кетилган қўй-қўзилар: Навоийда ўғрилар фош этилди

Аниқланишича, ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган С.Қ. содир этган. Мазкур ҳолат юзасидан С.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси, 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 16:59 11.11.2018. Ўқилди: 1559 марта. Фикрлар сони: 0 та.