Оқ уй 7 ноябрь куни матбуот анжуманида президент Дональд Трамп билан бўлган зиддиятдан сўнг CNN канали журналистининг Оқ уйга кириш рухсатномасини бекор қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Мамлакат президенти Дональд Трамп АҚШ адлия вазири, мамлакат бош прокурори Жефф Сешнсни ўз вазифасидан озод этди. Бу ҳақда “euronews“ 8 ноябрь куни хабар тарқатмоқда.
Дональд Трампнинг иқтисодий ютуғи ортидан супердержаванинг қулаши юз бериши ва бу ҳолат Михаил Горбачёвнинг СССРни тарқалишига сабабчи бўлган омадсиз сиёсати тақдирини такрорлаши мумкин, деб ёзади Asia Times шарҳловчиси Ража Мерфи. РИА Новости хабарига асосан.
Америкалик каскадёр аёл Китти О'Нил 72 ёшида ҳаёт билан видолашди, деб ёзмоқда Washington Post нашри. Китти О'Нил «дунёнинг энг тезкор аёли» сифатида танилган эди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги матбуот анжуманида ўзидан аввалги президент — Барак Обама Россиянинг Қримни ўзига қўшиб олишига қўйиб берганини айтди, деб ёзади«РБК».
Америкалик боксчи Флойд Мэйуэзер япониялик кикбоксчи Тенсин Нацукава билан жангга розилик бермаганини айтди. У бу ҳақда инстаграмда маълум қилган.
АҚШда илк бор икки муслима аёл Конгресснинг қуйи палатаси ҳисобланувчи Вакиллар палатаси аъзолигига сайланди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.
Биринчи оғир (-90 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган ўзбекистонлик боксчи Санжар Турсунов 8 ноябрь куни профессионал боксдаги дебют жангини ўтказади. Бу ҳақда "turon24" маълум қилди.
Олимпия ўйинлари совриндори, ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов 24 ноябрда профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда.
6 ноябрь куни Қўшма Штатларда ўтказилган оралиқ сайловлар Доналд Трамп маъмуриятининг келгуси фаолияти учун жуда муҳим ҳисобланади.
АҚШ суди 2017 йил декабрда Нью-Йорк марказида портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган бангладешлик Ақойид Уллани барча айбловлар бўйича айбдор деб топди. Айбловлар орасида хорижий террорчилик ташкилотини молиявий қўллаб-қувватлаш, оммавий қирғин қуролидан фойдаланиш ва жамоат жойида портлашни ташкиллаштириш айбловлари бор.
АҚШ конгрессига Миннесота ва Детройт штатларидан икки мусулмон аёл сайланди.