SWIFT Халқаро Банклараро Ахборот узатиш ва Тўловларни амалга ошириш тизими АҚШга Эрон Марказий банки ва ўша мамлакатдаги АҚШ санкциялари рўйхатида бўлган бошқа ташкилотларнинг хабар алмашиш тизимидан узилганлигини хабар қилди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирининг биринчи ўринбосари Сигал Манделкер маълум қилди, дея хабар беради Reuters.
АҚШ президенти Дональд Трамп Литва, Латвия ва Эстонияни ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари бошида Югославиянинг бўлиниб кетишига олиб келган урушни уюштиргани учун танқид қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
АҚШ Денгиз флотига қарашли “F-18” русумли ҳарбий самолёти Япониянинг Окинава оролида ҳалокатга учради.
АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишель Обама 20 йил аввал боласи тушиб қолгани, шундан кейин умидсизликка тушиб қолгани ва ўзини ёлғиз сезгани ҳақида гапириб берди.
Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп Париждаги Триумфал аркада Биринчи жаҳон уруши якунининг юз йиллигига бағишлаб уюштирилган маросимда иштирок этиб, ўзаро мулоқот чоғида G20 саммити доирасида учрашишга келишиб олди. Бу ҳақда Россия президентининг расмий вакили Дмитрий Песков баёнот берди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
Олимлар Буюк каньоннинг ёнбағирларидан ҳозирги Шимолий Америка ҳудудида тахминан 310 млн йил олдин яшаган илк судралувчиларнинг изларини топишди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Чикагода ўзининг 15-жангини ўтказди.
10 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида RCC Boxing Promoutions промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик боксчилар рингга чиқишди.
10 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида RCC Boxing Promoutions промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган профессионал бокс кечасида яна бир ўзбекистонлик боксчи рингга чиқди.
Япониянинг Rizin ташкилоти америкалик боксчи Флойд Мэйуэзерни янги йил олдидан ўтказиладиган Rizin 14 турнирида иштирок этишга кўндирмоқчи. Бу ҳақдаги баёнот Yahoo.jp сайтида эълон қилинди.
Ўзбек киноихлосмандларининг севимли актрисаси, ҳозирда турмуш ўртоғи билан Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган актриса Гулчеҳра Шароповадан оилавий фотосуратлар.
Америкалик сиёсатчилару жамоат арбоблари ҳамда бизнесменларга бомба жўнатишда айбланиб, қўлга олинган Сезар Сайок қолган умрини панжара ортида ўтказишга яқин турибди.