Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби маълум. У 41 жангда ғалаба қозонган

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби маълум. У 41 жангда ғалаба қозонган

Олимпия ўйинлари совриндори, ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов 24 ноябрда профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда.

Шу куни ҳамюртимизга мексикалик чарм қўлқоп устаси Мигель Замудио рақиблик қилади.

Маълумот учун, Шаҳрам бугунги кунгача профессионал боксда 5 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 4 та баҳсни у муддатидан олдин якунлай олган.

27 ёшли Замудио эса профессионал боксда 53 маротаба жанг қилишга улгурган. Жангларнинг 41 тасида у ғалаба қозонган (25 таси нокаут эвазига). 11 та жангда эса мағлубият аламини тотиб кўрган (9 та нокаут). Яна битта жангда эса дурангга эришган.

Manba: ЎзА

Киритилди: 17:23 07.11.2018. Ўқилди: 1632 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!