Кўринишидан Трамп ўзига юқори беҳо бермоқда, дея хабар берди “Мк.ру” чет эл оммавий ахборит воситаларига таянган ҳолда.
Jesus Strikes Back: Judgment Day — бу Исо пайғамбар, Дональд Трамп, Адолф Гитлер, Владимир Путин, Жейра Болсонаро, Пепе лақабли қурбақа ва Крейстчерч масжидида 51 кишини ўлдирган Брентон Таррант образлари мавжуд компьютер ўйини кўплаб фойдаланувчилар ғазабини келтирди, деб хабар беради Forum Daily.
АҚШ президент Дональд Трамп Рамазон ҳайити муносабати билан мусулмонларга табрик йўллади.
Виржиния-Бичда 12 кишини ўлдирган шаҳар хизматлари ходими ҳужумдан бир неча соат аввал ўз раҳбарига ишдан бўшаш ҳақида электрон ариза юборган. Бу ҳақда сити-менежер Дейв Хансеннинг сўзларига асосланиб, «РБК» хабар берди.
2 июнь, якшанба куни тонгида Нью-Йорк шаҳридаги Madison Square Garden аренасида навбатдаги профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.
Ўзбекистонда икки мамлакат бош вазирлари даражасида ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ўтказилди. Москва ва Тошкент ҳамкорлиги ҳақида гапирар экан, Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин Ўзбекистон-Россия шериклигининг Америка Марказий Осиёда кўзлайдиган мақсадлардан нимаси билан фарқланишини айтиб ўтди.
Махсус хизмат ва полиция ходимлари эркакка биринчи ёрдам беришди. Ҳозирги вақтда у шифохонага ётқизилди.
АҚШ ва Эрон зиддияти урушга айланиб кетмайдими? Бу савол бугун кўпчиликни ўйга толдирган. Томонлар ўртасида кучайиб бораётган тарангликнинг ҳарбий тўқнашувларга айланиб кетиши стратегик муҳим нуқтада тасаввур қилиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин.
АҚШнинг Сан-Диего шаҳрида жойлашган "Sharp Mary Birch" касалхонаси шифокорлари туғилган вақтида оғирлиги 245 грамм, ўлчами йирик олмага тенг бўлган чақалоқ яшаб кетганини маълум қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама "Барселона" етакчиси Лионель Мессининг нега Аргентина терма жамоасида омади чопмаётганини айтди.
Хитой Халқ Республикаси иқтисодиётида АҚШ долларига қарамлик босқичма босқич бартараф этилмоқда. Чунки миллий валюта юаннинг қадри ошиб боряпти. Хитойдан бу борада нималарни ўрганиш мумкин?
Душанба куни, 27 май куни АҚШ президенти рафиқаси Мелания билан Япония пойтахтига ташриф буюрди.