Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Номаълум эркак президент қароргоҳи олдида ўзига ўт қўйди (видео)

Номаълум эркак президент қароргоҳи олдида ўзига ўт қўйди (видео)

Номаълум эркак Оқ уй олдидаги Эллипс паркида ўзига ўт қўйди. Бу ҳақда АҚШ ОАВлари хабар қилди.

Воқеа 29 май куни кундузи содир бўлди. Ўша вақтда АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурий бинолардан бирида бўлган.

Интернетда жойлаштирилган видеода Оқ уй ва Капитолий ўртасида Вашингтон ҳайкали яқинида эркакнинг кийимлари ёнгани акс этган.  

Махсус хизмат ва полиция ходимлари эркакка биринчи ёрдам беришди. Ҳозирги вақтда у шифохонага ётқизилди.

Киритилди: 18:19 30.05.2019. Ўқилди: 3891 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!