АҚШда SARS-CoV-2 коронавирусига қарши экспериментал вакцинанинг клиник синовлари бошланди.
Бу ахборот Трампнинг шахсий шифокори Шон Конли томонидан ҳам тасдиқланди.
12 март куни Трамп коронавирусга қарши кураш мақсадида 30 кунга Европа мамлакатларидан АҚШга киришни тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилганди.
Нью-Йорк штати четидаги ҳудудлардан бирида яшайдиган адвокат 50 кишига коронавирус юқтирган. Бу ҳақда CNN хабар тарқатди.
Беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезернинг собиқ рафиқаси Жози Харрес ўз уйининг олдида ўлик ҳолда топилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп 13 мартдан бошлаб Европадан келаётганлар киришига 30 кунлик таъқиқ қўйди.
Америкалик актёр Том Хенкс ва унинг рафиқаси Рита коронавирус инфекцияси билан касалланди. Бу ҳақда актёрнинг ўзи Twitter’даги саҳифасида хабар қолдирган.
Қайд этилишича, бундан мақсад катта гуруҳлар тўпланиши ва кўпчиликнинг узоқ вақт давомида бир-бирлари билан яқин масофада бўлишининг олдини олишдир.
АҚШ Мудофаа вазирлиги раҳбари Марк Эспер коронавирус инфекцияси хавфи туфайли қатор давлатларга режалаштирган сафарини кечиктирмоқда.
АҚШда Консерватив сиёсий ҳаракатлар конференциясига ташриф буюрган меҳмонларнинг биридан олинган таҳлил намуналари унда коронавирус борлигини кўрсатди. Бу ҳақда тадбир ташкилотчиси ҳисобланган Америка консерватив иттифоқи (ACU) маълум қилди. 26—29 февраль кунлари Мериленд штатидаги Форт-Вашингтонда бўлиб ўтган тадбирда Оқ уйнинг кўплаб амалдорлари қатнашган эди.
Учрашув якунида одам савдосига қарши кураш соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Туркия президенти Тоййиб Эрдоған америкалик ҳамкасби Дональд Трампдан Идлибдаги ҳарбий операция муносабати билан ёрдам сўради. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.