Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Коронавирус сабаб: Пентагон раҳбари Ўзбекистонга сафарини қолдирди

A A A
Коронавирус сабаб: Пентагон раҳбари Ўзбекистонга сафарини қолдирди

АҚШ Мудофаа вазирлиги раҳбари Марк Эспер коронавирус инфекцияси хавфи туфайли қатор давлатларга режалаштирган сафарини кечиктирмоқда.

Шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам келмайдиган бўлди.

Бу ҳақда Твиттердаги саҳифасида вазирлик вакили Алисса Фара маълум қилган.

"Эҳтиёткорлик чорасини қўллаш мақсадида Эспер Ҳиндистон, Ўзбекистон ва Покистонга сафарини кечиктирилган санага қолдиришга қарор қилди. У АҚШда қолади ва мудофаа вазирлигига коронавирусга қарши курашда ёрдам беради", - дейилган хабарда.

Ўзбекистонда 10 март ҳолатига кўра коронавирус билан беморланиш бўйича бирорта ҳолат қайд этилмаган, бу ҳақда кеча 10 март куни бўлиб ўтган брифингда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов баёнот берган эди.

АҚШда коронавирусни юқтирганлар сони 1 мингдан ошиб кетган, деб хабар бермоқда New York Times нашри маҳаллий ҳукуматдан олинган маълумотларга таянган ҳолда.

Нашр хабарига кўра, 37 штатда ва пойтахтнинг Колумбия округида 1004 кишида коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган, 31 киши вафот этган.

 

Киритилди: 11:23 11.03.2020. Ўқилди: 2471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар