Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳарвард университети коронавирус сабабли масофадан ўқитишга ўтди

A A A
Ҳарвард университети коронавирус сабабли масофадан ўқитишга ўтди

АҚШ касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш марказининг маълумот беришича, мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар 600дан ошган.

АҚШнинг Ҳарвард университети коронавирус тарқалиши сабабли талабаларни вақтинча масофадан ўқитишга ўтказади. Бу ҳақда университет сайтида маълум қилинди.

"Биз баҳорги таътилдан кейинги ўқишнинг биринчи куни – 23 мартдан масофадан ўқитишга ўтамиз... Талабалардан баҳорги таътилдан сўнг университетга қайтмасликларини ва масофадан ўқишларини сўраймиз", - дейилади университет раҳбарияти томонидан.

Қайд этилишича, бундан мақсад катта гуруҳлар тўпланиши ва кўпчиликнинг узоқ вақт давомида бир-бирлари билан яқин масофада бўлишининг олдини олишдир. 

АҚШ касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш марказининг маълумот беришича, мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар 600дан ошган.

Киритилди: 19:45 11.03.2020. Ўқилди: 2076 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда