Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

50 ёшли адвокат 50 кишига коронавирус юқтирди

A A A
50 ёшли адвокат 50 кишига коронавирус юқтирди

Нью-Йорк штати четидаги ҳудудлардан бирида яшайдиган адвокат 50 кишига коронавирус юқтирган. Бу ҳақда CNN хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, Нью-Йоркдаги марказий станция ёнида ишлайдиган 50 ёшли эркак бу шаҳарда коронавирусга чалинган биринчи шахс бўлган. У бошқа бир нафас йўли хасталигига ҳам чалинган, оқибатда коронавирусга қарши иммунитети сустлашган. Адвокатда ушбу касаллик аниқланганидан икки кун ўтгач унинг оиласи — ўғли, рафиқаси, қизи, шунингдек, қўшнисида ҳам коронавирус топилган. 5 март куни эса эркак билан гаплашган саккизта одамда ва 6 март куни у аъзо бўлган яҳудий жамоаси аъзоларида ҳам вирус тасдиқланган. 7 март куни адвокатнинг ён-атрофида яшовчи 23 киши коронавирусга чалинган. 8 март куни яна 12 та ҳолат қайд этилди. Умуман олганда, 10 мартга келиб Нью-Йоркда 108 та ҳолат аниқланди..

Киритилди: 17:20 12.03.2020. Ўқилди: 3410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда